Парламент аъзолари ва зиёлилар билан учрашув

«Чинобод Плаза» сиҳатгоҳида «Менинг Президентим» танлови республика босқичининг 45 нафар иштирокчиси Парламент аъзо­лари ва зиёлилар билан учрашди.

 

Мулоқот асноси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ёшларга «Янги Ўзбекистон меъмори» мавзусида маъруза қилди. Янги Ўзбекистоннинг бош ислоҳотчиси бўлган Юртбошимиз раҳнамолигида ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлар, олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлиги ошаётгани, ижодий танловларнинг келажакда улар учун аҳамиятли томонлари атрофлича таҳлил қилинди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Ҳожиматовнинг «Янги Ўзбекистон маънавий тараққиёт концепцияси» мавзусидаги маърузаси эса катнашчиларга янада кўтаринкилик бағишлади.

Мулоқотда, шунингдек, иқтидорли ёшлар билан ишлаб, уларга таълим-тар­бия бериб келаётган Журналистика ва оммавий коммуникациялар университет кафедра мудири, сиёсий фанлар доктори, профессор Мукимжон Циртизбоев ҳам қатнашди. Олим «Янги Ўзбекистонда миллий ва умуминсоний кадриятлар уйғунлиги» юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, иштирокчилар билан савол-жавоб уюштирган бўлса, Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоатчилик, маҳалла ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, сенатор Рустам Калонов «Нуронийлар эъзозланган юрт» мавзусидаги маърузаси оркали ёшлар билан ўзаро фикр алмашди.

Танаффусдан сўнг Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев «Янги Ўзбекистон Учинчи Ренессанс остонасида» мавзуида сўз юритди. Мамлакатимизда сўнгги йилларда туб бурилишлар содир бўлгани, амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарк бўлмаслик, Ватан тақдири, бу - барчамизнинг тақдиримиз эканига урғу берилди.

– Қалби оқ қоғоздек тиниқ ёшларимизнинг шижоати кишини қувонтиради, –  дейди  Таълим  ва  фан  ходимлари  касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси  ўринбосари,  Комиссия  ҳамда  Ҳакамлар ҳайъати раиси, юридик фанлари доктори,  профессор  Шуҳрат  Жалилов.  –  Бугунги  мулоқотда  зиёлиларимиз  ёшларга  юртимизда  давлатимиз раҳбари  бошчилигида  амалга  оширилаётган  ислоҳотлар  ҳақида  сўзлаб,  она

Ватанга  муносиб  фарзанд  бўлиш  учун муттасил  ўқиб-ўрганиш  лозимлигини  таъкидлашди. Ҳа, бугунги ўқувчи, эртага давлат  арбоби,  олим,  академик.  Уларнинг  кўзларидаги  ўт  бундан  дарак  бериб турибди.

Учрашувда  Олий  Мажлис  Қонунчилик  палатаси  депутати,  ёзувчи  Хуршид  Дўстмуҳаммад  ёшлар  билан  «Китобхонлик  маданияти  ва  баркамол  инсон тарбияси» мавзусида суҳбат қилди.

Ёзувчи  дунёни,  ўзликни  билиш,  инсон баркамоллигига тўхталиб, чекка қишлоқ ёшлари  ичида  400  та  китоб  ўқиганлар ҳам  борлигини  кўриб,  кўзлари  ёшланганини айтди, ўқувчилар билан улар тилида суҳбатлашди.

Мулоқот якунида Маънавият ва маърифат  маркази  ходими,  фалсафа  фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳамедова «Аёл бахтли бўлса, жамият бахтли»,  Ёшлар  ишлари  агентлиги  директори,  сенатор  Алишер  Саъдуллаев «Ёшлар  –  Янги  Ўзбекистон  бунёдкори» мавзуларида сўз юритишди.

Мулоқот учинчи ренессанс бунёдкорлари республика босқичи ғолиблари тақдирланди

Шаҳло

АБДУРАҲМОНОВА,

«Ishonch»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech