25 декабрь куни Тошкентда БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракат режаси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ушбу жамоатчилик муҳокамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди молиявий кўмагида бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиздаги ногиронлиги бўлган шахслар муаммолари билан шуғулланадиган 30 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти фаоллари иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 27.12.2021
- Кўришлар: 3138
- Чоп этиш