Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси, Судьялар олий мактаби ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар доирасида илмий семинар бўлиб ўтди.
Гибрид шаклда (онлайн ва оффлайн) ўтказилган мазкур идоралараро тадбирда Бош прокуратура Академияси, Судьялар олий мактаби ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари, мустақил изланувчилари ҳамда магистратура тингловчилари иштирок этди.
Унда Бош прокуратура Академияси бошлиғининг ўринбосари, ю.ф.д., проф. М.М.Мамасиддиқов “Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш тартиби ва талаблари” мавзусида маъруза қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази докторантура докторанти Ф. Хамдамова, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази таянч докторантура докторантлари Н.Мансурова, Ш.Худайбердиева, Ш.Салиева, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мустақил изланувчилари Ж.Юсупов, А.Арзиевлар илмий семинарда ўзларини илмий- тадқиқот ишларидаги мавзуларидан келиб чиқган ҳолда саволлар бериб жавоблар ва қўшимча маьлумотларга ҳам эга бўлишди. Семинар очиқ мулоқот шаклида ўтди.
Учрашув якунида илмий семинарларни мунтазам равишда ўтказишга ҳамда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 29.12.2021
- Кўришлар: 3101
- Чоп этиш