Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик вакиллари учун махсус ўқув курси ташкил этилди
Унда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, хориждаги дипломатик вакиллар учун қатор долзарб мавзуларда очиқ мулоқот, тренинг, баҳс-мунозаралар ташкил этилди.
Шунингдек, ўқув курси давомида халқаро майдонда Ўзбекистон манфаатларини таъминлашнинг устувор йўналишлари, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги вазифалар, ёшларга оид давлат сиёсати йўналишида маълумот берилди.
Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини оширишга оид ислоҳотлар, давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини ошириш борасида “Эл-юрт умиди" жамғармаси олдида турган вазифалар юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Манба: «Yangi O'zbekiston — yangicha dunyoqarash» | Rasmiy kanal
- Қўшилди: 05.01.2022
- Кўришлар: 2793
- Чоп этиш