Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинмоқда.
Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг Терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органлари ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарар учун жавобгарлик ҳақидаги 991-моддасига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарарнинг тўла ҳажмда тўланиши белгиланмоқда.
Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 1021-моддаси иккинчи қисмига қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасижа етказилган маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар қопланиши ҳақидаги нормани киритиш таклиф этилмоқда.
Мажлисда қонун лойиҳаси учинчи ўқишда кўриб чиқилди.
- Қўшилди: 18.01.2022
- Кўришлар: 2870
- Чоп этиш