Узоқ йиллар давомида эл-юртимизга астойдил хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий ҳикматлари билан жамиятимиз тараққиёти ва ёш авлод тарбияси йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фидойи инсонларнинг муносиб тақдирланиши ўзига хос қувончли ва ибратли воқеадир.
Бу, бир томондан, ана шу жонкуяр юртдошларимизнинг кўп йиллик меҳнатларига берилган юқори баҳо бўлса, иккинчи томондан, мамлакатимизда инсон қадрига нисбатан кўрсатилаётган юксак эҳтиром ҳамда эъзозу эътибор ифодаси ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси, адлия маслаҳатчиси Фарида Ҳақбердиева “Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирлангани муносабати билан бўлиб ўтган тадбирда шу ҳақда сўз борди.
Ҳамкасбимизга эсдалик нишони, фахрий ёрлиқ ва совғалар Тошкент вилояти Прокуратураси раҳбарияти томонидан тантанали тарзда топширилди.
Яна бир фахриймиз – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг Кадрлар бўйича инспектори Абдукамол Пўлатов “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил” эсдалик нишони билан тақдирланди.
Фурсатдан фойдаланиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг жамоаси жонкуяр фахрий ҳамкасбларимизни самимий муборакбод этади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 20.01.2022
- Кўришлар: 2726
- Чоп этиш