Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида 2021 йилнинг IV чораги сарҳисобларига асосан “Энг яхши ходим” аниқланди.
Меҳнат фаолияти давомида кўрсатган самарали натижалари, ижро интизоми, масъулияти ва ҳалоллиги учун “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали таҳририяти Ахборот-коммуникация технологиялари ва босма нашрларнинг электрон шакли хизмати бўлими бошлиғи Азамат Жуманиязов ушбу эътирофга сазовор бўлди.
Жорий йил 27 январь куни бўлиб ўтган тақдирлаш тадбирида Азамат Жуманиязовга ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғаларини Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов топширди.
Ҳамкасбимизни ушбу муваффақият билан самимий табриклаймиз! Юртимиз равнақи йўлидаги самарали фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз!
Эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг 2021 йил 10 сентябрдаги буйруғи билан ҳар чоракда Миллий марказнинг энг яхши ходимини аниқлаш тартиби йўлга қўйилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ходимларни ҳалол меҳнати учун рағбатлантириш орқали иш самарадорлигини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлашдан иборат.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 28.01.2022
- Кўришлар: 2745
- Чоп этиш