2022 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси томонидан анъанавий фан соати доирасида ўтказилган илмий учрашувда шу ва айни соҳанинг бошқа долзарб масалалари ҳақида сўз борди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Судьялар олий мактаби, Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Жамоат хавфсизлиги университети ва бошқа ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этилди.
Мазкур анъанавий фан соатида профессор-ўқитувчилар, илмий ходимлар, мустақил изланувчилар ва докторантлар, шу жумладан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг “12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ”, “12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи”, “12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари” ихтисосликлари бўйича докторант ва мустақил изланувчилари иштирок этди.
Онлайн ва офлайн форматда ўтказилган идоралараро учрашувда:
- илмий тадқиқот ишларига қўйилган талаблар;
- илмий тадқиқотларнинг суд ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришдаги ўрни;
- юридик соҳада илмий тадқиқот олиб боришда замонавий назарий қарашларнинг аҳамияти;
- хорижий мамлакатларда илмий тадқиқот фаолиятини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари атрофлича муҳокама қилинди.
Англиянинг Манчестер университети профессори Крис Торнхил ва Швециянинг Лунд университети Ҳуқуқ социологияси институти доценти, Ҳуқуқ социологияси соҳасида фалсафа фанлари доктори Рустамжон Ўринбоев ушбу илмий семинарнинг меҳмонлари бўлди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 07.02.2022
- Кўришлар: 2783
- Чоп этиш