Пандемиядан сўнг: ёшлар учун ҳуқуқ ва имкониятлар

2022 йил 14 февралда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Global Partners Governance Foundation (GPGF) эксперти, Буюк Британия Лордлар палатасининг аъзоси баронесса Элисон Сатти билан учрашди.

Тадбирда GPG фондининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаларидаги лойиҳалари бўйича раҳбари Зафран Иқбол, GPG фондининг Буюк Британиядаги вакили Эйлин Уокер ва шу Фонднинг Ўзбекистондаги вакили Ҳаётилло Исмоилов ҳам иштирок этди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, яқинда бўлиб ўтадиган “Пандемиядан сўнг: ёшлар учун ҳуқуқ ва имкониятлар” мавзусидаги Ўзбекистон-Буюк Британия форумининг ташкилий масалалари кўриб чиқилди.

Шу нуқтаи назардан, пандемия ёшларга кўрсатадиган салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси билан Буюк Британия ўртасидаги муносабатлар ва амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда янада ривожлантиришдан томонлар бирдек манфаатдор экани ўз тасдиғини топди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech