Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция ижроси: Ўзбекистоннинг Олтинчи даврий маърузаси муҳокамасида фуқаролик жамияти вакиллари ҳам қатнашмоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасининг 81-сессияси 16 февраль куни ўз ишини давом эттирди. Унда БМТ Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги конвенция ижроси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузасини кўриб чиқилди.

БМТ қўмитаси сессиясида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси онлайн  иштирок этмоқда.

Сессия ишида, шунингдек, ўнга яқин нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказидан конференц-алоқа орқали масофадан қатнашмоқда. Фуқаролик жамияти институтларининг ушбу фаоллари Конвенция қоидаларини амалга ошириш доирасида Олтинчи даврий маърузани тайёрлашга яқиндан кўмаклашган.

Даврий маърузада Ўзбекистон томони хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга ошираётган ишларга оид маълумотлар қайд этилган. Мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида камситишларга йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чоралар ёритилган, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кўлами ва маъно-моҳияти очиб берилган.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech