2022 йил 16 февраль куни Ногиронлик муаммолари бўйича иккинчи Глобал саммит (GDS22) ўз ишини бошлади. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ шароитларни ҳисобга олган ҳолда, икки кунлик ушбу анжуман онлайн шаклда бўлиб ўтмоқда.
Халқаро тадбир Норвегия ва Гана ҳукуматлари ҳамда Ногиронлик муаммолари бўйича халқаро альянс (IDA) томонидан ташкил этилди. Унда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, давлат бошлиқлари ва ҳукумат раҳбарлари, алоқадор вазирлик ва ташкилотлар мутасаддилари, хусусий сектор вакиллари ва фуқаролик жамияти фаоллари иштирок этмоқда.
Глобал саммитда, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, имконияти чекланган инсонлар ҳаётида аниқ ва амалий ўзгаришлар юз беришига хизмат қиладиган инклюзив тараққиёт талабларни татбиқ этиш истиқболлари муҳокама қилинмоқда.
Халқаро анжуманда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари онлайн тарзда қатнашмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 16.02.2022
- Кўришлар: 2571
- Чоп этиш