Академик Акмал Саидов: Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб берди

АЛЬ-КУВАЙТ, 18 февраль. /«Дунё» АА/. Қувайтнинг «Q8-Press» газетасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг  2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига бағишланган мақоласи араб тилида чоп этилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бугунги кунда мамлакатда демократия ва инсон ҳуқуқларининг замонавий мезонларига жавоб берадиган барқарор сиёсий тизим мавжуд бўлиб, барча даражадаги қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти инсон ҳуқуқларига ҳурматни кучайтириш ва бутун мамлакат бўйлаб инсон ҳуқуқлари бўйича таълимни оммалаштириш бўйича фаол иш олиб борилмоқда, - деб ёзади муаллиф. - Энг муҳими,  ўзбек жамияти қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари тамойилларига ҳурмат билан ёндашади».

 Мақолада таъкидланганидек, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилаяётган Янги Ўзбекистон - демократия, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида умумэътироф этилган меъёрларга қатъий мувофиқ равишда ривожланаётган, халқаро ҳамжамият билан дўстлик ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган давлат бўлиб, унинг пировард мақсади халқимиз учун эркин, тинч ва фаровон ҳаётни яратишдир.

Мақолада алоҳида таъкидланганидек, “Бугун Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, улкан имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда. Бу жараён сўнгги йиллардаги ислоҳотларимизнинг энг катта натижасидир”.

«Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси  «инсон - жамият – давлат» деган эзгу тамойилга асосланган миллий тараққиётимизнинг янги босқичини белгилаб беради. Шу мақсадда янги ислоҳотларни амалга ошириш заруратга ва  йирик стратегик вазифага айланган», - деб ёзади академик Акмал Саидов.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech