Туркий давлатлар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакилларининг онлайн учрашуви

2022 йил 21 февраль куни Туркия Республикаси Омбудсмани Шереф Малкоч ташаббуси билан Туркий давлатлар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакилларининг навбатдаги онлайн учрашуви бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар Омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ассоциациясини тузишга доир масалалар муҳокама қилинди.

Онлайн мулоқотда Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон Омбудсманлари ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили иштирок этди.

Учрашувда Туркий давлатлар Омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ассоциациясини таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда имзолаш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.  

Янги Ассоциация Туркий давлатлар инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларига ушбу мамлакатларда бўлиб турган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий марказининг

матбуот хизмати

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech