БМТнинг Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасида Ўзбекистоннинг Учинчи даврий маърузасини кўриб чиқиш якунланди

2022 йил 24 февраль куни Женева шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича қўмитасининг онлайн шаклдаги 71-сессиясида Ўзбекистон Республикасининг Учинчи даврий маърузасини кўриб чиқиш якунланди.

Ўзбекистоннинг учинчи даврий маърузаcини кўриб чиқишнинг учинчи кунида Ўзбекистон томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги 20 га яқин мутасадди давлат органи раҳбарларидан иборат мамлакатимиз делегацияси ва 10 га яқин нодавлат нотижорат ташкилот вакиллари онлайн қатнашди.

БМТ Қўмитаси йиғилишида оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, етарли даражада турмуш даражасига бўлган ҳуқуқ, яъни уй-жой ва озиқ-овқатга бўлган ҳуқуқ, шунингдек, жисмоний ва руҳий саломатликнинг энг юқори даражасига эришиш ҳуқуқи, таълим олиш ҳуқуқи ва маданий ҳуқуқлар масалалари муҳокама қилинди.

Қўмита раиси М.Э. Абдель-Монеим Ўзбекистон делегацияси билан бўлиб ўтган амалий мулоқот учун ўз миннатдорчилиги изҳор қилди. Шунингдек, М.Э. Абдель-Монеим бугунги кунга қадар Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳаларда амалга оширилаётган жадал ислоҳотларда Ҳаракатлар стратегиясининг аҳамияти юқрори бўлганини таъкидлади. Шу билан бирга, янги қабул қилинган Тараққиёт стратегияси  мамлакат ривожини ушбу соҳаларда янги босқичга кўтаришига ишонч билдирди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech