Терроризм ва инсон ҳуқуқлари: Акмал Саидовнинг шу мавзудаги мақоласи ЕХҲТ ҳужжати сифатида тарқатилди

2022 йил 3-4 март кунлари Тошкент шаҳрида “БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Биргаликдаги ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги” мавзуида ўтказиладиган халқаро конференция ғоят муҳим ва долзарб аҳамиятга эга. Ушбу глобал анжуман минтақа мамлакатлари ва жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини терроризмга қарши ҳамжиҳатлик билан курашиш учун бирлашиш ҳамда фаоллашишга даъват этишга қаратилган.

Акмал Саидовнинг “Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини таъминлаш” сарлавҳали мақоласида шу ҳақда фикр юритилган. Ушбу мақола куни кеча Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.

Мақола, шунингдек, Австрия, Қатар сингари бир қатор хорижий мамлакатлар оммавий ахборот воситаларида инглиз, рус ва араб тилларида эълон қилинди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech