2022 йил 3 март куни Тошкент шаҳрида “БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар режаси доирасида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий ҳамкорлиги” мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро конференция иштирокчиларига мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг Тошкент халқаро анжумани қатнашчиларига видеомурожаати намойиш этилди.
Халқаро конференцияда нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ҳамкор давлатлар ва ҳукуматлар намояндалари, фуқаролик жамияти фаоллари, миллий ва хорижий экспертлар иштирок этмоқда.
Анжуманда Инсон ҳуқуқлари бўйичаЎзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари ҳам қатнашмоқда.
Икки кунлик глобал анжуман ташкилотчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, БМТ Аксилтеррор бошқармаси, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳисобланади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 03.03.2022
- Кўришлар: 2789
- Чоп этиш