2022 йил 4 март куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармасининг Марказий Осиё бўйича вакили Ханс Фридрих Шоддер билан учрашди.
Учрашувда Миллий марказ билан БМТ Бошқармаси ўртасида 2022 йилда амалга ошириладиган ҳамкорликнинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Ханс Фридрих Шоддер амалий ҳамкорликка шайлигини маълум қилди. БМТ Қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Бошқармаси вакилининг қайд этишича, ҳар икки ташкилот ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари фуқаролиги йўқ шахслар ва қочоқлар ҳуқуқлари таъминланиши ҳамда ҳимоя қилиниши нуқтаи назаридан катта аҳамият касб этади.
Мулоқот асносида Ханс Фридрих Шоддер кейинги йилларда Ўзбекистон тараққиёт соҳасида эришган натижаларни юқори баҳолади. БМТ Бошқармаси вакили мамлакатимизни бундан сўнг ҳам қўллаб-қуватлашга тайёрлигини билдирди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 04.03.2022
- Кўришлар: 2974
- Чоп этиш