Ҳурматли аёллар, оналар, опа-сингиллар!

Сизларни баҳор ва гўзаллик айёми 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимиздан самимий табриклаймиз!

Халқ манфаатлари, инсон қадри ва ҳуқуқлари устувор бўлган жонажон Ватанимиз тараққиёти йўлида самарали фаолият олиб бораётган Сиздек оқила ва зукко муҳтарама юртдошларимизга чуқур ҳурмат-эҳтироми ва самимий тилакларимизни изҳор этишга ижозат бергайсиз.

Энг аввало, Сизларга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилаймиз. Хонадонингиз кўкламдек кўркли ва файзли бўлсин. Ҳаётингизни бахт ва қувонч гуллари мунаввар этсин. Юртимиз равнақи йўлидаги эзгу мақсадларингиз сари дадил қадам ташлашдан асло толманг.

Донишмандлик ва зеҳн, жозиба ва меҳр доимий ҳамроҳингиз бўлишини тилаймиз.

Камоли эҳтиром ила, 

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий маркази

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech