Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 17 март куни чақириладиган йигирма тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарарни қоплаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинади.
Жорий йил 10 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида шу ҳақда сўз борди.
Видеоконференцалоқа шаклида икки кун давомида бўлиб ўтадиган ялпи мажлис доирасида, шунингдек, “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида”ги, “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги, “Органик маҳсулотлар тўғрисида”ги, “Реклама тўғрисида”ги қонунлар кўриб чиқилиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Корпоратив бошқарув тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама этилиши режалаштирилган.
Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ҳам эшитади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 10.03.2022
- Кўришлар: 2698
- Чоп этиш