Серажул Ислом, Бангладеш инвестицияларни ривожлантириш ташкилоти ижрочи директори:
– Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида қатор икки ва кўп томонлама учрашувлар, конструктив мулоқотлар бўлиб ўтмоқда. 30 дан зиёд тадбир, 200 га яқин лойиҳа тақдимоти кўзда тутилган. Буларнинг бари келгусидаги истиқболли режаларни амалга оширишда драйвер вазифасини ўтайди, дейиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган ташаббуслар орқали бутун Осиёда прагматик ўзгаришлар юз беряпти, минтақанинг салоҳияти ошмоқда, савдога бўлган талаб, иқтисодий шериклик янги босқичга кўтариляпти.
Бангладешлик инвесторлар мазкур форумга катта тайёргарлик кўришди. Зеро, ўнлаб давлатлар вакиллари билан муҳим учрашувлар ташкил этилиши, меморандумлар имзоланиши кутиляпти. Мамлакатларнинг иқтисодий салоҳияти намойиш этилаётган экан, бор имкониятимизни ишга соламиз.
Омер Кожаман, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари:
– Ўзбекистонда ташкил этилган мазкур халқаро инвестиция форуми доирасида кўплаб нуфузли экспертлар билан яқиндан танишдим. Менимча, дунёнинг турли нуқталаридан келган вакилларни бирлаштириб турувчи бир жиҳат бор: қатнашчиларнинг барчаси юртингизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этяпти.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, “Янги Ўзбекистон” сўнгги йилларда ижтимоий, иқтисодий йўналишларда ва ташқи сиёсат доирасида кўплаб ютуқларга эришмоқда.
Улуғбек Маҳмирзаев, Беҳруз Худойбердиев, ЎзА
- Қўшилди: 25.03.2022
- Кўришлар: 2603
- Чоп этиш