Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида Тошкент халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтмоқда. Йирик анжуман доирасида “Транспорт тизимларини рақамлаштириш” мавзусида маҳаллий ва халқаро соҳа вакиллари ўртасида давра суҳбати ташкил этилди.

– Биз таъминот занжири ва логистикани оптималлаштириш учун рақамли воситалардан фойдаланамиз, – дейди Ўрта Шарқ бизнес хаби бўлган “DP World” компанияси операцион бош директори Маҳмуд Ал-Бастақий. – Юк ташишнинг автомат тизими етказиб берувчидан мижознинг эшигигача бўлган барча нуқталарни ўз ичига олишини истаймиз.

– Рақамлаштириш транспорт соҳаси учун жуда муҳим. Агар рақамлаштириш бўлмаса, коррупцияга йўл очилади: ҳаракат секинлашади, юк операциялари сифати ёмонлашади. Асосий мақсадларимиздан бири – Ипак йўлини тиклаш. Буни амалга ошириш вақти келди. Бу муаммони ҳал қилишга ёрдам берадиган тизим – бу рақамлаштириш, – деди Маҳмуд Ал-Бастақий.

Анжуман доирасида Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи тажрибаси ҳақида ҳам сўз борди.

– Транспорт уюшмасига нима керак?, – дейди Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи директори Татьяна Рэй-Беллет. – Транспорт тизимини рақамлаштириш ушбу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради, жумладан, ҳужжатлар электрон алмашинуви учун бу жуда муҳим. Бугунги кунда халқаро автомобиль ташувлари соҳасида иккита рақамлаштириш тизими мавжуд – TIR ва CМR. Уларнинг иккаласи ҳам БМТ конвенциясига асосланган. ТIR дунёнинг 77 давлатида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам амал қилади. Ўтган йили биз сезиларли ўсишни қайд этгандик, бу йил эса 40 фоизга ўсди. Ўзбекистонда ТIRдан фойдаланиш туфайли автомобилларда юк ташиш янги босқичга кўтарилди.

– Ўзбекистонга биринчи марта 1992 йилда келганман, – дейди “TCS Holdings” (Покистон) компаниясининг ривожланиш бўйича директори Аҳмад Зафар. – Бугун мамлакатда катта ўзгаришлар рўй бермоқда. “TCS Holdings” Покистондаги энг йирик логистика компаниясидир. Бизнесимиз рақамлаштириш туфайли ривожланмоқда.

– Рақамлаштириш – давр талаби ва у транспорт соҳасида ҳам бўлиши керак, – дейди “TRACECA” ҳукуматлараро комиссияси бош котиби Ассет Асавбаев. – 13 та давлат биз билан ҳамкорлик қилади, жумладан, Ўзбекистон ҳам. Уларнинг барчаси транспорт тизимини рақамлаштириш билан шуғулланмоқда.

ЎзА хабари асосида тайёрланди

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech