Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз

Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Бахтиёр Хибзиддиновга, 1-даражали Диплом ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 30 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

 

Темурбеклар мактаблари ва “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейл ўқувчиларининг,  “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танловининг республика босқичи,  Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Танловда босқич Темурбеклар мактаблари ва “Ёш чегарачи” ҳарбий-академик лицейларининг 1 ва 2 курсларидан 33 нафар ўқувчилар ўртасида қизғин беллашувларга бой тарзда бўлиб ўтди.
“Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танловининг республика босқичида иштирок этган барча ўқувчиларга Президент совғаси ноутбук ва китоблар тўплами топширилди.

Иштирокчилар турли номинациялар бўйича ҳам баҳоланиб, унда Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби”нинг 1 курс ўқувчиси Шарипов Ибратбек Хушнуд ўғли “Сиёсий саводхонлиги учун” номинацияси ғолиби ҳамда 2 курс ўқувчиси Жамолиддинов Фирдавс Дониёр ўғли “Фаол сиёсий қарашлари учун” номинация ғолиби деб топилди.

Фахрли биринчи ўрин 1-курс ўқувчилари ўртасида яъни мутлоқ ғолиблик, Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчиси Бахтиёр Хибзиддиновга, насиб этди. Унга 1-даражали Диплом ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 30 миллион сўмдан пул мукофоти топширилди.

Танлов сўнгида, Миллий гвардия қўмондонлиги ва шахсий таркиби, “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз” ижодий ишлар танловида Миллий гвардия Тошкент шаҳар “Темурбеклар мактаби” шарафини муносиб ҳимоя қилиб, фаол иштирок этган ва ғолибликликни қўлга киритган ўқувчиларни  зафарли қадамлари билан самимий муборакбод этди.

Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

"Янги Ўзбекистон" мухбири

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech