2022 йил 29 март куни Чирчиқ шаҳар прокуратурасида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти хусусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг 2022 йил биринчи ярми бўйича тасдиқланган иш режаси асосида ташкил этилди.
Миллий марказнинг масъул ходимлари Ф.Ҳақбердиева ва О.Аҳмадов мурожаатларни кўриб чиқишда қонунийликка риоя этилиши билан боғлиқ ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз юритди. Давра суҳбати иштирокчиларининг бу борадаги фикр-мулоҳазалари тингланди ва муҳокама қилинди.
Миллий марказнинг Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Ф.Ҳақбердиева Тошкент вилоятида яшайдиган фуқаролар билан сайёр қабул ҳам ўтказди.
Хусусан, ҳозирги вақтда оиласи билан вақтинча ижарада яшаб келаётган фуқаро З.Сайдалиева уй-жой масаласида шаҳар ҳокимлигига қилган мурожаатлари оқибатсиз қолдирилганидан норозилик билдириб мурожаат қилди. Мазкур ҳолат юзасидан мурожаатчига амалдаги қонун доирасида ҳуқуқий маслаҳат берилди. Мурожаат шаҳар прокуратурасига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Шунингдек, фуқаро М.Турғунходжаев қонунда ўрнатилган тартибда “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилишида амалий ёрдам берилишини сўради. Фуқаронинг ушбу оғзаки мурожаати Миллий марказ назоратига олинди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 30.03.2022
- Кўришлар: 2760
- Чоп этиш