Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

— Дунёда илғор технологик ишланмалар жадал ривожланаётир. Бугун Тошкентдаги технопарк фаолияти билан танишар эканмиз, Ўзбекистонда ҳам ана шу жараёнга гувоҳ бўлдик, — дейди Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабҳат. — Бу ерда маиший ва тижорат музлаткичлари, лифтлар, бошқа саноат ҳамда қурилиш маҳсулотлари мукаммал дастурий таъминот технологиялари асосида ишлаб чиқарилаётгани қувонтирди.

 —  Технопаркда  ҳақиқий  маънодаги  янги  Ўзбекистон  ислоҳотларини кўрдим. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган замонавий лифтлар, маиший техникалар таҳсинга лойиқ, —  дейди Хитойнинг  мамлакатимиздаги  Фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Янь. —  Тўрт йил олдин мен элчи бўлиб келган вақтда Ўзбекистонда бундай катта ишлаб чиқариш қувватлари бўлишини кўз олдимизга келтириш қийин эди.

 

Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси, 2022 йил 6 апрель

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech