2022 йил 8 апрель куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг ўринбосари Д.Муратова “Freedom Now” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти директори М.Тёрнер билан учрашди.
Учрашувда “Freedom Now” ташкилотининг Евроосиё бўйича лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси Т.Чантурия, Ўзбекистон томонидан – Миллий марказнинг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Г.Назарова иштирок этди.
Хорижий меҳмонларнинг ташрифидан кўзланган мақсад – Ўзбекистон ҳукумати томонидан инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганишдир.
“Freedom Now” вакиллари билан мулоқот асносида кейинги йилларда мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида юз берган ўзгаришлар ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.
Меҳмонларга Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясининг бажарилиши юзасидан ахборот тақдим этилди. Суҳбат давомида Ўзбекистон билан БМТнинг устав ва шартнома органлари, шунингдек БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик самаралари ҳақида ҳам атрофлича фикр юритилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 11.04.2022
- Кўришлар: 4129
- Чоп этиш