«Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» китоби – халқ билан мулоқотлар меваси

Яқинда «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» ва маънавият: жамоатчилик нигоҳида» мавзусида ташкил этилган илмий-маърифий анжуманда  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов сўзга чиқди, дейилади http://oyina.uz хабарида.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» китоби ва ундан маънавиятчилар учун келиб чиқадиган вазифалар, соҳада нималар амалга оширилиши лозимлигини муҳокама қилиб олишимиз керак. Шу боис бугунги анжуман долзарб аҳамият касб этади.

Биринчи ўринда шу нарсани таъкидлар эдимки, давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» китоби Президентимиз шу лавозимга киришгандан кейинги ёзган биринчи фундаментал асаридир. Бу китобда давлатимиз раҳбарининг ҳар томонлама ўйланган фикрлари, халқ билан мулоқотлари, дардлари мужассам, деди А.Саидов.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech