ШАҲРИСАБЗДА ЯНГИ КУТУБХОНА ОЧИЛДИ

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббус доирасида мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламли бунёдкорлик ва маърифатпарварлик ишлари амалга оширилмоқда. Ташаббуснинг тўртинчи йўналиши — ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишдан иборат экани ҳам буни тасдиқлайди.

Бугунги кунда ушбу эзгу ташаббус самараси ҳаётимизда яққол намоён бўлмоқда: юртимизда китобхонлар сони кўпайиб, мавжуд кутубхоналар сони тобора ортиб бормоқда. Бу каби хайрли ишларнинг навбатдагиси 2022 йил 16 апрель куни Шаҳрисабз шаҳридаги Давлат хизматлари марказида очилган янги кутубхона бўлди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қаландар Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Абдиғани Умиров, "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармаси раиси Амирқул Карим, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ғулом Абдиев ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

  Ахборот-кутубхона марказига академиклар А.Саидов ва Қ.Абдураҳмоновнинг янги китоблари тақдим этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими маълумотига қараганда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан жами 1 минг донадан зиёд тарихий, сиёсий ва бадиий китоблар совға қилинган. Шу билан янги кутубхонанинг китоб фонди 19 мингтага етди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech