Айни вақтда президент жойлардаги ҳокимларни ҳукмрон эмас, лидер, менежер сифатида кўришни истамоқда. Олийжаноблик кутилмоқда. Улар томонидан қилинаётган ҳар қандай ташаббус қўллаб-қувватланмоқда. Шаҳрисабзда ҳам шундай ҳоким бор экан. У ва унинг жамоаси эзгу ишга қўл урди. Шаҳрисабз шаҳрида йирик кутубхона ўқувчиларни қабул қилиш учун тантанали равишда топширилди. Зиё тарқалишига ҳисса қўшаётган раҳбарлардан солиқ тўловчилар ҳам хурсанд бўлади.
- Қўшилди: 25.04.2022
- Кўришлар: 2630
- Чоп этиш