Акмал Саидов Жиззахдаги “Яшил макон” умуммиллий акциясида қатнашди

Давлатимиз раҳбарининг халқимиз, айниқса, ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар кўламини кенгайтириш ва фарзандларимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтиришга қаратилган ташаббуси миллий парламент томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидовнинг 2022 йил 26 апрель куни Жиззах вилоятида ўтказган маънавий-маърифий тадбирлар туркуми айни шу ташаббус доирасида ташкил этилди.

Шу кунларда Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 30 декабрда қабул қилинган “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони доирасида бутун мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилмоқда. Жиззах шаҳрида ҳам “Яшил маконни биргаликда қурамиз!” шиори остида кўкаламзорлаштириш тадбири ўтказилди.

Тадбир бошида А.Саидов Амир Темур номидаги маҳаллада янги бунёд этилган 9 гектарлик Ёшлар боғига ёнғоқ  дарахти кўчатларини экди. Ушбу эзгу ишда Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори, академик Қаландар Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев ҳам иштирок этди.

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ва Жиззах шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган акцияда маҳалла ёшлари етакчилари ва кўплаб кўнгилли ёшлар қатнашди. Тадбир давомида 3 минг 500 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Бинобарин, бугунги ниҳоллар – эртанги мусаффо ҳаво ва саломатлигимиз гаровидир.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Ўзбекистон Халқ демократик партияси расмий веб сайти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech