Музейлар – халқ тарихининг кўзгуси. Шундай гўзал кўзгулардан бири 2017 йили Жиззах шаҳрида қад кўтарган бўлиб, унда ўзбек адабиётининг атоқли адиби ва шоири Ҳамид Олимжон ҳамда Зулфиянинг абадий хотираси жам бўлган.
Бу ўринда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан атоқли ва истеъдодли адибларимиз Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида Жиззах шаҳрида очилган музей ҳақида сўз бормоқда. Ҳамид Олимжон ва Зулфия музейи 1902 йилда қурилган ҳамда бундан беш йил илгари реконструкция қилинган “Хўжа Нуриддин” мадрасасида ташкил этилган.
Музей биноси олдидадаги кўркам майдонда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним янги ёзган шеърларини бир-бирларига ўқиб бераётгани тасвирланган муҳташам ҳайкал қад ростлаган.
2022 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов, Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори академик Қаландар Абдураҳмонов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев ушбу ёдгорлик пойига гулчамбар қўйдилар.
Тадбирда пойтахтлик меҳмонларга Жиззах шаҳар ҳокими Комил Холмуродов ҳамроҳлик қилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти
- Қўшилди: 27.04.2022
- Кўришлар: 3189
- Чоп этиш