Шароф Рашидов музейига ташриф

2022 йил 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Qонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори академик Акмал Саидов Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов музейига ташриф буюрди. Унга Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори академик Қаландар Абдураҳмонов ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ўрол Ўрозбоев ҳамроҳлик қилди.

Шароф Рашидов музейи раҳбари Садоқат Исмоилова мазкур музей атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги муносабати билан ташкил этилгани ҳақида сўзлади. Бугунги кунда ушбу маънавият ва маърифат маскани халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништиришга хизмат қилмоқда.

Музейда бўлиб ўтган мулоқотда таъкидланганидек, Шароф Рашидов республика раҳбари сифатида зиммасидаги улкан вазифаларга қарамасдан, ўзи бутун борлиғи билан севган адабиётга ҳамиша содиқ қолган. Айниқса, у ўзининг бетакрор истеъдоди билан эзгу қадриятларни тараннум этган роман ва қиссалар, шеър ва достонлар, публицистик мақолалар яратгани алоҳида таҳсинга лойиқдир.

Академиклар А.Саидов ва Қ.Абдураҳмонов музейнинг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёздилар.

Шароф Рашидов музейига янги нашр этилган китоблар тақдим этилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Жиззах ҳақиқати №34-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech