2022 йил 12 май куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси мустақил тадқиқотчиси Сахипжамал Джолдасованинг "Ўзбекистонда миграция соҳасини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш" мавзусидаги диссертацияcи муҳокамаси бўлиб ўтди.
Ушбу тадқиқот иши ИИВ Академияси ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш томонидан ҳимоя учун қабул қилинган. Диссертация "12.00.02-Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи" ихтисослиги бўйича юридик фанлар доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази С.Джолдасованинг диссертацияси юзасидан етакчи ташкилот этиб белгиланган. Муҳокамада Илмий мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари иштирок этди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 13.05.2022
- Кўришлар: 2678
- Чоп этиш