“Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Любляна тавсиялари ва Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик соҳасидаги сиёсати”

Жорий йилнинг 23-май куни Фарғона шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Любляна тавсиялари ва Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик соҳасидаги сиёсати” мавзусига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатининг мақсади - давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларини ЕХҲТнинг Любляна тавсиялари ва турли жамоаларнинг интегратсиясини таъминлайдиган сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича кўрсатмалар ва амалий тавсиялар билан хабардор қилишдир.

Тадбирда 30 нафардан зиёд давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, мутахассислар ва экспертлар иштирок этдилар.

Давра суҳбати мобайнида тадбир иштирокчилари томонидан интегратсия тамойиллари ва сиёсати меъёрий базасининг таркибий элементлари, интегратсия сиёсатининг асосий йўналишлари – турли мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан мисоллар, интегратсиянинг устувор йўналишлари ва самарали интегратсия жараёнларидаги муаммолар юзасидан суҳбат олиб бордилар ва мазкур масалалар юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Ўзбекистон ЕХҲТ ва унинг тузилмалари билан турли даражаларда ҳамкорлик қилиб, турли масалалар, шу жумладан миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида сиёсатни мустаҳкамлаш юзасидан илғор тажрибалар алмашиб келмоқда.

Республикамизда миллатлараро вазиятни яхшилаш, маданий хилма-хилликни ривожлантиришга нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳам катта ҳисса қўшмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 152 га яқин миллий маданий марказ фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ўзига хос маданияти, тили, халқ ҳунармандчилиги ривожланиб, улар маданиятларнинг ўзаро бойитилишига, ҳар биримизда кўп миллатли ягона оиланинг ҳис-туйғуларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмоқда.

Тадбир жараёнида Ўзбекистонда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, қўшни мамлакатлар билан яқин ўзаро манфаатли ҳамкорлик принципи асосида чуқур ўйланган, амалий ташқи сиёсат юритиш, минтақа муаммоларини биргаликда ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтилди.

ЕХҲТ вакиллари Ўзбекистон Республикасида миллатлар ва конфессиялараро муносабатларни ривожлантириш жараёнлари билан яқиндан танишиб ўтдилар.

Тадбир иштирокчилари жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида турли миллатларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича тажриба алмашдилар.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech