Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8 декабрь — Конституция байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида мамлакат асосий қомусига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

 16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиққан эди. 17 май куни конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистоннинг бугунги ривожланиш босқичи янги конституцияни тақозо қилаётганлигини айтганди.

20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинганидан буён унга 16 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.