Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссиясининг 19 - Доимий сессияси доирасида “Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг роли” мавзусидаги халқаро семинарда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабаев сўзга чиқди

Жорий йилнинг 24 май куни “Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо мамлакатларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг роли” мавзусига бағишланган халқаро семинарнинг тематик 6 - учрашуви давомида ИҲТ ИҲМДК аъзолари ҳамда ИҲТга аъзо давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари вакиллари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таклиф ва мақсадлари билан  маъруза қилдилар.

Тадбир давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабаевга сўз берилди.

М.Тиллабаев ўз нутқида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси доирасида Марказнинг бугунги кундаги тизимли фаолияти ва мамлакатдаги амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, инсон хуқуқлари соҳасида қабул қилинган янги қонунлар, инсон ҳуқуқлари таълими йўналишида Ўзбекистон тажрибаси ҳамда мазкур тадбир тематикасидан келиб чиққан ҳолда бир қатор таклифлар билдирди.

Хусусан, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган инсон ҳуқуқлари бўйича мақсад ва вазифалари ҳақида тадбир иштирокчилари таништирилди.

Шунингдек, жорий йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим бўйича Глобал форумига Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил доимий комиссияси томонидан қатта қизиқиш билдирилди.

 

Инсон ҳуқуқлари бўйича

Ўзбекистон Республикаси

Миллий маркази

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech