2022 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида мамлакатимиз пенитенциар муассасалари ходимлари учун шу мавзуда уч кунлик тренинг бошланди.
Тадбирнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Ўқув машғулотлари Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва ЕХҲТнинг Ўзбекистон Республикасидаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси офисининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий тизимини барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилмоқда.
Тренингдан мақсад – озодликдан маҳрум этиш жойларида гендер зўравонликка барҳам бериш соҳасидаги халқаро стандартлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош департаменти тизимидаги пенитенциар муассасалар ходимларининг хабардорлигини оширишдан иборат.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 01.06.2022
- Кўришлар: 3539
- Чоп этиш