Самарқандга Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти раиси Муҳаррем Қилич бошчилигидаги Туркия Республикаси делегациялари ташриф буюрди.

Меҳмонлар Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Улуғбек расадхонаси ва шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.

Муҳаррем Қилич жаҳон илм-фани, маданияти, муқаддас ислом динининг буюк намояндалари юртига келганидан хурсанд эканлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим: Ўзбекистон - Туркия тажрибаси” мавзусидаги давра суҳбати доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Туркия Инсон ҳуқуқлари ва тенглик институти ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган эди.

Самарқанд янгиликлари канали

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech