Янги Ўзбекистон – хорижликлар нигоҳида

Афғонистон бўйича Тошкентда ўтган халқаро конференция  хорижий экспертлар нигоҳида:

Александр Князев  (Россия):

Бу конференциянинг аввалгиларидан туб фарқи шундаки, унинг кун тартиби тўлиқ иқтисодиётга асосланган. Хавфсизлик масалалари, айтиб ўтилган бўлсада, иккинчи даражада эди. Аввалги барча конференциялар, жумладан, Москвадаги конференциялар хавфсизлик, сиёсат, инклюзив ҳукумат ва аёллар ҳуқуқларига бағишланган эди.
Бу ижобий сигнал, чунки Афғонистондаги вазиятга бошқа призма орқали, иқтисодий ривожланиш ва гуманитар инқирозни тузатиш нуқтаи назаридан қарала бошланди.

Азамат Осмонов  (Қирғизистон):

Тошкентнинг жанубий қўшнисига қизиқиши кўп жиҳатдан нафақат сиёсий ва хавфсизлик масалалари, балки кўп жиҳатдан иқтисодий лойиҳалар билан ҳам белгиланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон минтақада мини-Хитой ролини ўйнамоқда. Мамлакат ҳаёт учун деярли ҳамма нарсани ишлаб чиқаради. Унда автомобилсозлик, кимё, енгил саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар яхши йўлга қўйилган. Европа, Россия билан савдо алоқалари мавжуд, Афғонистон учун эса мамлакат хабга айланиши мумкин – Термиз шаҳри бунинг учун жуда қулай.

Фредерик Старр  (АҚШ):

Конференция халқаро жамоатчилик томонидан Ўзбекистоннинг янгиланган минтақавий ташқи сиёсати ютуқларини эътироф этилаётганини яна бир бор тасдиқлади. Ўзбекистон дипломатиясининг фаоллиги ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли сўнгги йилларда минтақада мутлақо янги сиёсий муҳит шаклланди, товар айирбошлаш кўрсаткичлари ошиб, барча даражадаги алоқалар кенгаймоқда, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланаётир.

Рашид Вали Жанжуа  (Покистон):

Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясининг ўтказилиши ушбу мамлакатнинг халқаро иқтисодий жараёнларга интеграциялашувини таъминлаш ва минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилгани билан ҳам катта эътиборга моликдир. Бунда Афғонистонга қўшни давлат бўлган Ўзбекистоннинг ёрдами беқиёс бўлмоқда.

Аркадий Дубнов  (Россия):

Бугун ўзбеклар Киплингни яхшигина масхара қилишди. Афғонистон бўйича Тошкентда бўлиб ўтган йирик анжуманида Шарқ ва Ғарб бирлашди...

Нигоҳ

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech