Мамлакатимизда бўлиб ўтган Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммитида иштирок этган делегация вакиллари Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди.

Куннинг биринчи ярмида меҳмонлар “Буюк ипак йўли” халқаро туризм марказида бўлиб, марказдан ўрин олган “Боқий шаҳар” мажмуаси билан яқиндан танишди.

Қадимий ва навқирон Самарқанд бағрида қад ростлаган мана шундай замонавий, улуғвор меъморий мажмуа барчада ўзгача таассурот қолдирди.

Шундан сўнг меҳмонлар жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган беназир аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музeйига борди.

Бундан ташқари, делегация вакиллари Самарқанд қоғозлари ишлаб чиқарилиш жараёнини ўз кўзлари билан кўрди.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech