Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари Руанда Республикаси пойтахти Кигали шаҳрида Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитасининг 288-сессияси ўтказилди.
Унда Парламентлараро Иттифоқ(ПИ)нинг 145-Ассамблеяси кун тартиби билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Хусусан, халқаро ва нодавлат ташкилотларнинг ПИга доимий кузатувчи мақомини олиш учун тақдим этган аризаларини кўриб чиқиш, минтақавий офисларини ташкил этиш, ПИ ва БМТ ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ПИнинг 2023 йил учун бюджетини кўриб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.
Маълумот учун: 2019 йил 18 октябрь куни А.Саидов Парламентлараро Иттифоқнинг Евросиё гуруҳидан Парламентлараро Иттифоқнинг Ижроия Қўмитаси аъзолигига сайланган эди. Бу ўз навбатида, мамлакатимизга халқаро парламентлараро тузилмаларининг фаолият майдонларидан самарали фойдаланиш, ўзаро манфаатли, узоқ муддатли, конструктив халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш, илғор амалиёт билан танишиш, энг муҳими, Ўзбекистон манфаатларига оид долзарб масалаларни фаол илгари суриш имконини бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти.
- Қўшилди: 10.10.2022
- Кўришлар: 4942
- Чоп этиш