Халқаро ҳамжамият эътирофи

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов бошчилигидаги парламент делегацияси Кигали шаҳрида бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 145-Ассамблеяси ишида иштирок этмоқда.

“Тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашдаги ҳаракатланувчи куч сифатида гендер тенглиги ва гендер масалаларини инобатга оладиган парламентларнинг ролини янада ошириш” мавзусидаги Ассамблея ишининг иккинчи кунидаги ялпи мажлисда А. Саидов нутқ сўзлади.

А. Саидов гендер тенглигига эришиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси тўғрисида ялпи мажлис иштирокчиларига маълумот берди. Гендер масаласи Ўзбекистонда давлатнинг устувор сиёсат йўналиши ҳисобланиши, гендер сиёсатининг қонунчилик ва институционал асосларини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий, маданий ва ишбилармонлик ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Халқаро тадбирда соҳада амалга оширилаётган ишлар кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилди.

Ассамблея ўз ишини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech