Тил – миллат кўзгуси

Жорий йил 18 октябрь куни Инсон ҳуқуқлари  бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбек давлат драма театри ходими, Ўзбекистон халқ артисти Элёр Носиров иштирок этган тадбирда ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлгани алоҳида таъкидланди. Бунинг натижасида она тилимизнинг чиройи ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратилди.

1989 йил 21 октябрда қабул қилинган “Давлат тили ҳақида”ги қонунда ва Конституциямизнинг 4-моддасида Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили эканлиги ва  Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминланиши ҳам белгилаб қўйилган.

Ўз навбатида, 2020 йил 10 апрелда «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Бу тарихий ҳодиса тилимиз тараққиёти учун янада муҳим аҳамият касб этди.

Ҳар йили 21 октябрь – Ўзбек тили байрами мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланади. Шу куни она тилимизнинг жамият тараққиётидаги ўрни беқиёслиги, тил маданият белгиси эканлиги турли тадбирларда эътироф этилади.

Миллий марказда ташкил этилган учрашув доирасида ҳам ўзбек тилига бўлган бугунги эътибор, маданият, санъат ходимларининг ўзбек тилини тўғри тарғиб этишдаги хизматлари ҳақида қизиқарли мулоқот бўлди.

Суҳбат давомида иштирокчилар “Келинлар қўзғолони”, “Аршин мол-олон”, “Искандар”, “Отелло”, “Майсаранинг иши”, “Тоға ва жиянлар”, “Эски муҳаббат” каби спектаклларда таниқли санъаткор Элёр Носиров ижро этган ролларнинг ўзига хос талқини ҳақида фикр алмашдилар.

Ҳамидулло МЎМИНОВ,

Инсон ҳуқуқлари  бўйича

 Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази

Инсон ҳуқуқлари уйи” ходими

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech