2022 йил 2 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси магистратурасида “Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги йўналиши бўйича таҳсил олаётган тингловчилар учун сайёр ўқув машғулоти ўтказилди. Ушбу машғулот ёш ҳуқуқшуносларни Миллий марказнинг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қадр-қимматини ҳимоя қилиш борасида олиб бораётган фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилди.
Машғулот давомида тингловчиларга Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бажарилиши борасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг халқаро ташкилотлар, давлат органлари ва бошқа идоралар билан ўзаро ҳамкорлиги, миллий маърузалар тайёрлаш бўйича асосий вазифалари тўғрисида ахборот берилди. Шунингдек, ёшлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги илмий тадқиқот ишларига оид маълумотлар билан танишдилар.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 02.11.2022
- Кўришлар: 5315
- Чоп этиш