2022 йил 7 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари қуйи палата фаолиятига оид бир қатор масалаларни кўриб чиқишди.
Дастлаб қуйи палатанинг 8 ноябрь куни бўлиб ўтадиган мажлиси кун тартибидан ўрин олган масалалар муҳокама қилинди. Жумладан, “Ер қаъри тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юзасидан турли фикрлар билдирилди.
Ушбу ҳужжат билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг барча тури конкурс орқали берилиши, истисно ҳоллардагина тўғридан-тўғри музокаралар орқали берилиши мустаҳкамланмоқда ва шу тариқа рухсатнома олиш тартиби тубдан соддалаштирилмоқда.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари “Давлат ветеринария назорати ҳамда ветеринария соҳасида таълим тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Ветеринария тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Измир шартномасини (Измир, 1996 йил 14 сентябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Рақобат тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини ҳам муҳокама қилишди.
Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси расмий сайти
- Қўшилди: 08.11.2022
- Кўришлар: 5102
- Чоп этиш