6 март куни Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 28-сонли ўрта умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллигига бағишланган мушоира бўлиб ўтди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими, Жиззах вилоят Халқ таълими бошқармаси ва Бахмал тумани Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилди.
“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” мавзуидаги туркум ахборот-маърифат тадбирлари доирасида ўтказилган ушбу мушоирада мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари Ватанни севиш ва улуғлаш, халқимизга муносиб фарзандлар бўлиш, Истиқлолни қадрлаш ҳамда кўз қорачиғидек асраб-авайлаш мавзуларида шеърлар ўқиди.
Айниқса, навқирон ҳаваскор қаламкашлар – 9-синф ўқувчиси Сарвиноз Саъдуллаева ва 8-синф ўқувчиси Сирожиддин Каримовнинг шеърий машқлари назм анжумани иштирокчиларига манзур бўлди.
Жиззахлик иқтидорли шоирлар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – Ёшлар ишлари агентлиги Бахмал тумани бўлими фаоли Бекназар Қоражонов ва "Мард ўғлон" давлат мукофоти совриндори Сайфиддин Оканов ўз шеърлари билан даврага янада файз киритди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Ғулом Мирзонинг "Отамнинг боғи" шеърий китоби ва "Жаҳон адабиёти дурдоналари: Лотин Америкаси адабиёти" таржималар тўпламининг тақдимоти ўтказилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 09.03.2021
- Кўришлар: 4271
- Чоп этиш