Марказ фаолиятига оид қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 декабрдаги “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4056-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси 4 март куни жамоатчилик муҳокамасига (https://regulation.gov.uz/uz/d/30297) қўйилди.

Мамлакатимиз тарихда биринчи марта Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди. Шу маънода, Ўзбекистоннинг 2021–2023 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолигини самарали амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш лозимлиги белгиланди.

Хусусан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг ходимлар сонини оширишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Бунда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзолик туфайли Марказ ва Ташқи ишлар вазирлиги иш ҳажмининг ошиши ҳамда ушбу аъзоликни юқори савияда ўтказиш, шунингдек Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ташаббусларини янада илгари суриш инобатга олинган. Шу муносабат билан Марказнинг ташкилий тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

Қарор лойиҳасида Марказнинг ҳуқуқларига инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим институтини очиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди кўриб чиқиши учун қонунга мувофиқ масалалар киритишни қўшиш назарда тутилган.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech