Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари мактаби кутубхонасига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан нашр эттирилган янги адабиётлар беғараз топширилди.
Тақдим этилган адабиётлар орасида инсон ҳуқуқларига оид ҳуқуқий адабиётлар, янги нашрдан чиққан бадиий, фалсафий-тарихий асарлар ҳамда “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” илмий-маърифий журнали тўплами ҳам бор.
Шу муносабат билан 8 апрель куни Ахборот технологиялари мактабида Миллий марказ ходимлари Ҳ.Мўминов ва Л.Холиқулов иштирокида ижодий мулоқотда бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари таъкидлаганидек, “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида туҳфа этилган ушбу китоблар мактаб ўқувчиларининг ўқиш ва изланишларида зарур ҳамда фойдали қўлланмалар бўлиб хизмат қилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 12.04.2021
- Кўришлар: 4256
- Чоп этиш