Миллий марказ томонидан қамашилик болажонларга китоблар совға қилинди

25 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан чоп этилган китоблар Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги 4–сонли Меҳрибонлик уйига беғараз тақдим этилди. Бу Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами муносабати билан болажонларга ажойиб совға бўлди.

Меҳрибонлик уйи директорининг ижтимоий муҳофаза ишлари бўйича ўринбосари Аброржон Асқаров меҳмонларга яқинда тубдан қайта таъмирланган ушбу муассаса фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Таъмир ишлари, бир томондан, Меҳрибонлик уйига янада файз киритган бўлса, иккинчи томондан, унинг тарбияланувчиларига қувонч бағишлади.

Меҳрибонлик уйи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Феруза Абдураҳмонова Марказ номидан тақдим этилган китобларни қабул қилиб олар экан, муассаса раҳбарияти ва жамоаси номидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига миннатдорчилик билдирди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech