29 ноябрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Терроризмга қарши курашда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайн билан учрашди.
Учрашув БМТ Махсус маърузачисининг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.
Томонлар инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар.
Терроризмнинг олдини олиш, терроризмга қарши курашиш шароитида инсон ҳуқуқларига амал қилиш, терроризм жабрдийдалари ва терроризмда айбланган маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш каби масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Кечаги якшанбада юртимизга ташриф буюрган БМТ Махсус маърузачиси бир ҳафта давомида турли ташкилотлар ва вилоятларда учрашувлар ўтказади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича
Ўзбекистон Республикаси
Миллий марказининг
матбуот хизмати
- Қўшилди: 29.11.2021
- Кўришлар: 3668
- Чоп этиш