Жорий йилнинг 23 апрель санасида Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази ходимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6012-сон Фармони ва унга илова «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар доирасида тадбир ўтказилди.
Инсон ҳуқуқлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази томонидан Қорақалпоқ давлат университети Ахборот ресурс марказига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси доирасида нашр қилинган бир неча атамадаги адабиётларни холисона совға қилди.
Эзгу ташаббуслар негизида Қорақалпоқ давлат университети профессор ўқитувчилар ва талаба ёшларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган китоблар сони янада ортди.
Бундай хайрли ишларни амалга ошираётган Инсон ҳуқуқлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказига университет ректорати ва Ахборот ресурс маркази ходимлари чексиз миннатдорчилик билдирдилар.
Шунингдек, «Йўл харитаси»нинг 68-бандида белгиланган вазифаларини тўлиқ ва самарали амалга ошириш мақсадида Миллий Марказ томонидан ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, улар Қорақалпоқ давлат университетида «Инсан ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари» ҳәм «Болалар ҳуқуқлари» йўналишида таълим сифатини мониторинг қилиш ишларини ҳам олиб борди.
- Қўшилди: 26.04.2021
- Кўришлар: 4365
- Чоп этиш